|
|
|
|
Тожикистонда юз берган кучли зилзила қурбонларининг сони 2 кишига етди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Рашт туманида (Душанбедан 180 км шарқда жойлашган) зилзила пайтида бир фуқаро юрак хуружидан вафот этган. Якшанба куни республика фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси бўйича қўмита Нуробод туманида ағдарилган деворлар тагида қолиб кетган эркаклар ҳақида хабар берганди.
Магнитудаси 5,9 ни ташкил этган зилзила марказига Помирбўйидаги Нуробод, Рашт ва Тавилдара туманлари тушган. Зилзила оқибатида етган зарар миқдорига жойдаги ҳукумат комиссияси аниқлик киритяпти.
Тавилдара тумани энг катта зарар кўрган ҳудуд сифатида кўрсатиляпти. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда 1,5 мингга яқин киши уйсиз қолган. Айни пайтда зарар кўрганлар учун кўп ўринли палаткалар ўрнатилиб, вақтинчалик овқатланиш пунктлари ташкил этиляпти. Мазкур туманга ёрдам етиб келиши автойўлларга тоғдан тошлар кўчиши оқибатида қийинлашган.
Сейсмологлар берган маълумотларга кўра, зилзила ҳудудида ҳамон заиф ер силкинишлари – афтершоклар қайд этиляпти.
Эслатиб ўтамиз, ер ости силкинишлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам қайд этилди. Тошкентда уларнинг кучи 2 баллни ташкил этди. |
|
|
Добавил: Mehmon | Дата: 25.04.2024 | Просмотров: 1461 |
|