|
|
|
|
Болакай йигит овози(!) билан унда "шунақа ва бунақа ” ўхшамаганлиги учун, "шунақа ва бунақа ” бўйича профессионалдан маслахат сўрайди, унга талаффузда қийналиб жавоб берилган бу бебахо сўзларни кун фикрига қўйса арзийди. Болакайга йигит овози қандоқ "ярашган” бўлса қўшиқдаги талаффуз хам "жуда ярашган”))))) Ўзбек хонандаларимиз рус тилида куйлашганида танқид эмас, росааа қотиб ташлашади-а?)) Лекин аксида…. Шартмикан куйлаётган қўшиғингни ўша тилда эплаб куйлай олмасанг бузиб куйлаш? Жудаям истак бўлса, ёки бизнес шуни талаб қилаётган бўлса, нахотки Ўзбекистонда ўзбек тили репетиторлари йўқ бўлса? Мен хам рус тилида гапираман, мен хам ўзбекчада хатолик қиларман, Тошкентча ёзиб гапирарман, лекин мана бу менга салбий таъсир қилди. Негаки эфир ва сахна деган нарсаларни таъсири бор, унда маъсулият бўлиши керак деб хисоблайман. Гулчехра Жамиловани сўзларини эсладим: Инсон эфир ва сахнадан туриб тилни бузиб айтиши мумкин эмас! ХОллас, ўртоқлар, хозирча шунақа ва бунақа гаплар)))))))))))) "хар доим кОлинг ва ўшанда дунё сизларга кулиб боқади.”)))))))))
Tabassum qildan lavhalar
|
|
|
Добавил: Mehmon | Дата: 28.03.2024 | Просмотров: 1077 |
|