Логин:   Пароль:

Do'stlaringizni taklif eting!

Mini chat
So'rovnoma
Saytni baholang
Всего ответов: 12
Ma'lumot
waplog.uz
Проверка тиц pr

Onlayndagilar 1
Mehmon 1
Foydalanuvchi 0
Главная » 2010 » Fevral » 3 » Ruxshona va Ziyoda raqobatchilarmi?!
 
Мана шундай ғалати савол билан бир икки мурожаат қилишганида унчалик ахамият бермадим. Кейин аноним тарздаги берилган маълумотдан сал ажабландим, яна ахамият бермадим. Лекин радиодан Зиёданинг хинд попуррисини Рухшона куйлаганини эшитиб ўша савол ва фикрларга қайтдим.
Узр албатта, лекин Рухшона Зиёдага етар даражада ва ундан-да аъло куйлай олмас экан шартмиди қайта куйлаш деган савол туғилди хам.
Аввал "Акфа-медиа”нинг пресс котибаси (Камилла-Ширин) билан боғландим:
-Зиёда биринчи куйлаган, Рухшона хам куйлаб кўрди, Зиёда устози бўлгани учун.
Зиёда куйлаттирдими ё ўзи куйладими?
-Ну…бизани продюсеримиз куйлаттирдилар. Зиёда хам билади, барибирам Рухшонани устози-да. Келиб студияга бирга бориб, ёрдам бериб турибди.
Зиёда қаршилик билдирмади қайта куйлашга?
-Йўқ.
Лекин хурсанд хам бўлмагандир?
(кулади) "Акфа-медиа” директори Абдурахмон Позилжонов билан боғландим:
-Буни менимча хеч қандай салбий тарафлари йўқ, шунчаки хохлашди ва куйлашди. Хеч ким талашиб тортишган тарафи хам йўқ, Зиёда бадиий рахбар бўлиб қолган бизда, янги номларга хам устозлик қилиб ёрдам бермоқда. Нотўғри тушунмассизлар деган умиддаман.
Бир қўшиқни икки одам куйлагани рақобатчидек кўриниб қолмайдими?
-Йўқ, шунчаки куйлаб кўриш таклиф қилинган, бундай кўриниб қолишини хохламас эдик.
Зиёданинг мухлисларини янги чиқаётганларга қарши қилиб қўйилмайдими деган савол туғилади-да
-Бу нарсани кўриб чиқилади агар бундай бўладиган бўлса, балки олиб ташлаш керакдир, лекин қўшиқ куйланди ва тақдим қилиниб бўлди. Мухлисларни инобатга олган холда келажакда бу нарсаларга эътибор қаратамиз. Рухшонанинг илк ижод намуналарида Зиёда бош-қош бўлганлиги намойиш қилинганди, шунинг учун рақобатчилик хақида гап бўлмайди деб ўйлаймиз.
Ойбек ва Нигора эса мустақил
-Ха улар ўзлари алохида ишлаймиз деб мустақил бўлишни таклиф қилишди ва мен уларга омад тиладим.


Янги номлар илк лойихалар каби бўладими? Масалан "Сетора” гурухидан сўнг гурух таркиби ўзгариб хам илк гурух таркибидек бўла олишмади ва улар каби чўққига эриша олишмади.
-”Сетора” гурух таркиби ўзгаргани билан, номи қолди, ва бу гурухнинг янги таркиби ўзингиз айтгандек ўша чўққига эришмади ва эришмайди хам. Чунки, у номни олиб қолишган, масалан мен "Ойбек ва Нигора” номини олиб қолганим йўқ-ку. Хаммаси ўзини янги номи билан, янги овоз ва ижод билан чиқишмоқда. Худо хохласа биз харакат қиламиз ёшларни қўллаб-қувватлашга. Янги номлар умуман бошқа йўналишда бўлади.
Абдурахмон Позилжоновнинг жавобларидан сўнг менимча Зиёда билан боғланишнинг хожати хам қолмади.
Добавил: Mehmon | Дата: 28.09.2021 | Просмотров: 2042
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Аватар
Поиск
Календарь
«  Fevral 2010  »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
foydali