Bir-biridan go'zal qo'shiqlari bilan muxlislar qalbidan joy olib kelayotgan honanda Farruh Kamalov ayni damda yangi klip ustida ish olib bormoqda, klip boshqa kliplardan tubdan farqli o'laroq yangicha imidj va yangi g'oyalar asosida suratga olinmoqda tez kunda klip efir yuzini ko'radi va siz muxlislar uchun TVM orqali xavola etiladi. Ayni shu damda esa yangi klipdan foto lavhalar siz muxlislar uchun, Tez kunda esa yangi klip . . . | ||
Muallif: Ulty | Sana: 29.03.2013 | Ko'rildi: 1486 |
Япония ҳукумати томонидан тайёрланган маърузада таъкидланишича, яна 100 йилдан кейин мамлакат аҳолиси учдан икки қисмга камайиб кетади. Ўшанда кунчиқар мамлакатда ҳозирги 127,7 миллион ўрнига 42,9 миллион аҳоли яшайдиган бўлади. Яқин 50 йил ичида аёллар ўртача 90, эркаклар эса 84 йил яшаши кутилмоқда. Ўртача умр кўриш бўйича Япония дунёдаги энг баланд кўрсаткичлардан бирига эга. Мутахассислар аҳоли сонининг кескин камайишини мамлакатда иқтисодий шароитнинг ёмонлашуви билан боғлашмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳозир ҳам ёшларнинг кўпчилиги оила қуриш ва фарзандли бўлишни хоҳламаяпти. | ||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 1714 |
Хитой пойтахтидаги Apple дўкони олдида янги маҳсулот – iPhone4Sни сотиб олишни истовчилар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетганидан раҳбарият харидорларни ичкарига қўймасликка қарор қилди. Бундан жаҳли чиққан хитойликлар аввалига «Эшикни очинглар, ёлғончилар!» деб бақиришди, кейин эса дўконни тухумбўрон қилишди. Ҳодисага полиция аралашишига тўғри келди. Савдо маркази олдида майдонни тозалаш учун эса уч соат керак бўлди. Харидорларнинг ғазабини тушунса бўлади, чунки улар кечқурунданоқ навбатга туришганди. Appleнинг маълим қилишича, дўкон ходимлари ва харидорларнинг хавфсизлиги кўзда тутилиб, Пекиндаги дўкон очилмайди. Бундан ташқари, компаниянинг пойтахтдаги бошқа ва Шанхайдаги офислари ҳам ёпилган. Энди Хитойнинг икки йирик шаҳридаги харидорлар янги айфонни фақатгина интернет-дўконлардан сотиб олишлари мумкин. | ||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 1938 |
Чили ва АҚШ олимлари денгиз ўсимларидан экологик тоза ёқилғи олиш усулини кашф қилишди. Олимлар бир неча йиллардан бери неча йиллардан бери муқобил энергия олиш усулларини излаш билан овора. Бу борада айрим натижаларга эришилган ҳам, аммо улар нефтдан қимматга тушгани учун кутилган самарани бермаган. Американинг Bio Architecture Lab (BAL) тадқиқот маркази биомуҳандислари қўнғир денгиз ўсимликларидан энергия олиш усулини топишганини айтишмоқда. Улар чилилик ҳамкасблари билан тадқиқот ўтказиб, сув ўсимликларида паразитлик қиладиган махсус микробдан фойдаланишди: микроб ўсимликлардаги қанд ва бошқа микроэлементларни ажратиб олгач, уларни «яшил» ёқилғига айлантиради. Олимларнинг фикрича, яқин орада сайёрамизда ёқилғи олиш мақсадида денгиз ўсимликлари плантациялари ташкил этилади. | ||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 1710 |
Мисрлик олимлар саратонни олтин билан даволаш усулини кашф қилишди. Илмий тадқиқотлар миллий маркази вакили доктор Мустафо ас-Сайиднинг айтишича, олтин нанозарралари ёрдамида хавфли ўсмалар тарқалишининг олдини олиш бўйича клиник тажрибалар муваффақиятли ўтган. Доктор ас-Сайид олтин нанозарраларини лазер ёрдамида юбориш орқали саратон ҳужайраларининг ўсиши тўхтатилганини маълум қилди. Муолажа жараёнида фақатгина касалланган ҳужайраларга таъсир ўтказилган, соғлом ҳужайраларга ҳеч қандай зарар етмаган. Айни пайтда жониворларда клиник тадқиқотлар ўтказиляпти, агар усулнинг ножўя асоратлар қолдирмаслиги тасдиқланса, бемор одамларда ҳам синаб кўрилади. Мустафо ас-Сайиднинг билдиришича, олтин нанозарраларидан фойдаланиш жигар, буйрак ва талоқ саратонида ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Олтин нанозарраларининг физик ва кимёвий хусусиятлари олимларда катта қизиқиш уйғотган. Замонавий тиббиётда ундан бир ... Davomini ko'rish » | ||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 1830 |
Шу йилнинг куз ойида Бангкокда рўй бераётган сув тошқини метеорологларнинг фикрича сўнгги 50 йил ичидаги энг йириги бўлади. Айни дамда бу ердаги ёғингарчилик миқдори энг хавфли кўрсаткичга етган.
Сўнгги суткада бу ерда бўлган ёғингарчилик сабабли шаҳарнинг кўплаб туманлари сув остида қолган, айримлари эса қолиш арафасида.
Йўлларда ҳаракат тўхтаб қолган. Ҳукумат аҳолидан эҳтиёткор ва сабрли бўлишни сўрамоқда. Метерологларнинг тахминларича, вазият кейинги ҳафтада нормаллаши мумкин.
Кучли селлар Бангкокни ҳамда унга тегишли бўлган қишлоқларни сув остида қолдирмоқда. Аммо шаҳар марказида кўп жойлар қуруқ, меҳмонхоналар ҳам бир маромда ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин октябрь ойида Чао Прайя дарёси Бангкок марказини сув остида қолдирган. Ўшанда шаҳарнинг минглаб одамлари ва сайёҳлар шаҳардан эвакуация қилинган, 800 дан ортиқ киши нобуд бўлган |
||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 1669 |
Bir bor ekan, bir yo‘q ekan, o‘tgan zamonda bir podshoh bor ekan. Lekin uning farzandi yo‘q ekan. Kunlardan bir kun o‘ylab, xafa bo‘lib o‘tirsa, o‘ng qo‘l vaziri so‘rabdi: — E podshohi olam, nega xafasiz? Bir bor ekan, bir yo‘q ekan, o‘tgan zamonda bir podshoh bor ekan. Lekin uning farzandi yo‘q ekan. Kunlardan bir kun o‘ylab, xafa bo‘lib o‘tirsa, o‘ng qo‘l vaziri so‘rabdi: — E podshohi olam, nega xafasiz? Davlatingiz bor. Hamma fuqaro sizning ixtiyoringizda bo‘lgandan keyin, buncha xafagarchilikning nima keragi bor? — Men shuncha davlat-saltanatga ega bo‘lsamu, — debdi podshoh, — xizmatimga shuncha odamlar tayyor tursa-yu, dunyodan farzandsiz o‘tsam, men xafa bo‘lmay kim xafa bo‘lsin? Farzand bo‘lmagandan keyin bu podshohlik va davlatning nima keragi bor? O‘zining befarzandligini eslab, vazir ham oh tortibdi. Podshohga ahvolini bayon qilibdi. Ikkalasi xafa bo‘lib, yig‘lab, bir uyga ... Davomini ko'rish » |
||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 2784 |
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи бор Эрон устидан ғалабага эришди ЖЧ-2014 саралаш баҳси доирасидаги ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон устидан ўз тарихида илк бор ғалаба қозонди. Ўйинни барчангиз телевизор орқали кўрдингиз. Шу сабабдан тафсилотларга ортиқча тўхталиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Фақат битта гапни айтиб ўтмоқчимиз. Эсингиздами, Улуғбек Бақоев Қозоғистон Кубоги финалини ташлаб терма жамоа йиғинига келганди. Ўшанда Бақоевнинг бу қарори кўпчиликка маъқул келган бўлса ҳам, айрим мухлислар уни гол ура олмасликда айблашганди. Мана, Бақоев! Мана унинг узоқ муддат урилмай келаётган голлари! У барчасини бир зарбага жойлаб, Эрон дарвозасига йўллаб қўди. Яна бир гап. Халқнинг дуосида гап кўп. Ватанга муҳаббат инсонни улуғлайди. Юқори даражаларга олиб чиқади. Улуғбек ўшанда Ватани учун жуда муҳим финал ўйинини қолдириб келгани учун халқнинг дуосини олганди. Ана ўша дуо бугун ... Davomini ko'rish » |
||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 2004 |
MTV Europe Music Awards 2009 Germaniya poytaxti Berlinda o`tkazildi MTV Europe Music Awards 2009 Germaniya poytaxti Berlinda o`tkazildi. Mazkur mukofot 13 ta yo`nalishda taqdim etiladi. Mukofotlash marosimi payshanba kuni O2 WORLD o`yingohida bo`lib o`tdi. Mashhur qo`shiqchi Beyons mazkur mukofotni birvarakayiga uchta yo`nalishda: "Eng yaxshi qo`shiqchi”, "Eng yaxshi qo`shiq” va "Eng yaxshi video” yo`nalishlarida qo`lga kiritdi. U2 guruhi "Eng yaxshi jonli ijro” yo`nalishida mukofotlangan bo`lsa, Eminem "Eng yaxshi erkak qo`shiqchi”, Tokio Hotel "Eng yaxshi guruh”, Green Day "Eng yaxshi rok-guruh”, MaNga "Eng yaxshi Yevropa guruhi”, Lady Gaga esa "Eng yaxshi yosh qo`shiqchi” deb topildi. "Eng yaxshi shaharcha chiqish” yo`nalishida Beyonsning turmush o`rtog`i Jay-Z g`olib bo`ldi. Placebo "Eng yaxshi alternativ guruh” deb topildi. Linkin Park guruhi esa "Eng yaxshi dunyoviy sahna chiqishi” yo ... Davomini ko'rish » |
||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 1934 |
Тожикистонда юз берган кучли зилзила қурбонларининг сони 2 кишига етди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Рашт туманида (Душанбедан 180 км шарқда жойлашган) зилзила пайтида бир фуқаро юрак хуружидан вафот этган. Якшанба куни республика фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси бўйича қўмита Нуробод туманида ағдарилган деворлар тагида қолиб кетган эркаклар ҳақида хабар берганди. Магнитудаси 5,9 ни ташкил этган зилзила марказига Помирбўйидаги Нуробод, Рашт ва Тавилдара туманлари тушган. Зилзила оқибатида етган зарар миқдорига жойдаги ҳукумат комиссияси аниқлик киритяпти. Тавилдара тумани энг катта зарар кўрган ҳудуд сифатида кўрсатиляпти. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда 1,5 мингга яқин киши уйсиз қолган. Айни пайтда зарар кўрганлар учун кўп ўринли палаткалар ўрнатилиб, вақтинчалик овқатланиш пунктлари ташкил этиляпти. Мазкур туманга ёрдам етиб келиши автойўлларга тоғд ... Davomini ko'rish » |
||
Muallif: Ulty | Sana: 16.11.2012 | Ko'rildi: 2026 |